Тошкент вилоятида целлюлоза-қоғоз комбинати қурилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПроизводство термочувствительной бумаги для изготовления чековой ленты в Калининграде
Производство термочувствительной бумаги для изготовления чековой ленты в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Есо Paper Industry МЧЖ 2017-2019 йилларда "Целлюлоза-қоғоз комбинати ташкил этиш" лойиҳасини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев целлюлоза ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Выставка Смотрите, это — НАНО! - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқда қуёш батареялари ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

Қарорга мувофиқ, Есо Paper Industry МЧЖ 2017-2019 йилларда "Целлюлоза-қоғоз комбинати ташкил этиш" лойиҳасини амалга оширади.

Лойиҳа йилига 16,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳанинг тахминий қиймати 10,3 млн долларни ташкил этади.

Корхона кўп йиллик (терак ва бошқалар) ва бир йиллик (ғўза, топинамбур, шоли ва буғдой сомони) маҳаллий ўсимликлардан юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Лойиҳа ташаббускорига Тошкент вилоятида целлюлоза-қоғоз комбинати қурилиши учун майдони 20 гектарни ташкил этувчи ер участкаси ажратилади.

Бундан ташқари, лойиҳа ташаббускорига дарахт (терак ва бошқалар) плантациялари барпо этиш асосида хомашё базасини мустаҳкамлаши учун 900 гектар ер майдони ажратилади.

Есо Paper Industry МЧЖга мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0