Пункт обмена валют

Ўзбекистонда 5 сентябрдан эркин конвертация бошланади

1634
(Янгиланган 14:38 04.09.2017)
Шавкат Мирзиёев 5177-сонли қарорни имзолади, унга кўра 5 сентябрда Ўзбекистонда валюта алмаштириш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 2 сентябрида 5177-сонли қарорни имзолади. Унга кўра 5 сентябрда Ўзбекистонда валюта алмаштириш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширила бошлайди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Унга кўра, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз алмаштиришни бошлайди.

“2017 йилнинг 5 сентябридан қуйидаги тартиб ўрнатилсин: 

Ўзбекистон республикасининг юридик шахслари халқаро фаолиятнинг жорий операцияларни амалга ошириш учун тижорат банкларидан хорижий валютани чекланмаган миқдорда сотиб олиш ёки сотишлари мумкин;

Ўзбекистон республикасининг жисмоний шахслари тижорат банкларида хорижий валютани банк картасига ўтказиш йўли билан, чекланмаган миқдорда, сотиб олиш ёки сотишлари мумкин ва сотиб олинган валютадан чет элда чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин”, — дейилган президент қарорида.

Шунингдек, президент имзолаган ҳужжатда миллий валютанинг чет эл валютасига нисабатан курсини белгилашда, фақат бозор механизмларидан фойдаланилиши таъкидланган.

Ундан ташқари, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон барча кўринишдаги экспортчи компаниялар учун валюта сотиш мажбурияти бекор қилинди.

1634