Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

© PixabayФрукты на рынке
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
UzAgro бренди остидаги ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларининг кенг кўламли экспорти мазкур соҳадаги экспорт ҳажмини ошириш суръатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистондан Россияга илк бор мева-сабзавот маҳсулотлари UzAgro бренди остида жўнатилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Маҳсулотларнинг биринчи партияси авиатранспорт орқали "Ўзагроэкспорт"нинг Москва шаҳридаги савдо уйига жўнатилди. Ўн турдан ортиқ сархил ва қуритилган мевалар, шунингдек 40 тонна узум чартер рейс орқали Россияга жўнатилди.

Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон хорижга 6 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилади

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, UzAgro бренди остидаги ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларининг кенг кўламли экспорти мазкур соҳадаги экспорт ҳажмини ошириш суръатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Эндиликда UzAgro бренди маҳсулотларини ташиш ишлари нафақат авто ва темир йўл орқали, балки авиатранспорт орқали ҳам амалга оширилмоқда.

"Мева-сабзавот маҳсулотларини авиатранспорт орқали ташиш Россия бозоридаги харидорларга юқори сифатли сархил, экологик тоза маҳсулотни сотиб олиш имконини беради", — дейилади компания матбуот хизмати томонидан.

Шунингдек "Ўзбекозиқовқатхолдинг" Россиянинг энг йирик Х5, Магнит, Холидей, Мария-Ра каби савдо тармоқлари билан сархил ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга доир шартномаларни имзолади. Сархил мева-сабзавотларни ҳар ҳафта етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев республика Россияга йиллик мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини бир миллиард долларгача оширмоқчи эканлигини маълум қилганди. Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш 30%га ошди.

Янгиликлар лентаси
0