Тадбиркор қизларнинг энг яхши лойиҳалари аниқланди

© wcu.uzПобедители конкурса молодых предпринимателей среди девушек
Победители конкурса молодых предпринимателей среди девушек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг апрел-май ойларида бошланган ушбу танловда касб-ҳунар коллежлари босқичларида республика бўйича 800 та коллеждан 18 235 нафардан ортиқ битирувчи қизлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентдаги Ўзбек миллий академир драма театрида «Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2017» кўрик-танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Хотин-излар қўмитаси.

Маросимда бизнес лойиҳалари энг муносиб деб топилган 82 нафар коллеж битирувчилари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг махсус дипломлари, тижорат банкларининг сертификатлари, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, таниқли санъаткорлар иштирокидаги маданий дастур намойиш этилди.

© wcu.uzТанлов ғолибларини тақдирлаш маросими
Победители конкурса молодых предпринимателей среди девушек - Sputnik Ўзбекистон
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими

2017 йилнинг апрел-май ойларида бошланган ушбу танловда касб-ҳунар коллежлари босқичларида республика бўйича 800 та коллеждан 18 235 нафардан ортиқ битирувчи қизлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Танловнинг кейинги туман ва вилоят босқичларида 1717 ва 579 нафар ёшлар иштирок этишди ва учта номиниция бўйича ғолиб бўлган қизлар сони 82 нафарни ташқил этди.

"Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" номинациясида — 26 нафар, "Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" — 27 нафар ва "Ишлаб чиқариш соҳасида энг яхши тадбиркор қиз" номинациясида — 29 нафар биттирувчи қизлар ғолиб бўлди.

Эслатиб зтамиз, Ўзбекистон ҳукумати хотинғқизлар мамлакатнинг ижтимоийғиқтисодий ҳаётида янада фаолроқ иштирок этиши учун кенг имкониятлар яратмоқда. Бугунги кунда иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган аёллар 45 фоизни, жумладан, саноатда 28,3, қишлоқ хўжалигида 37 фоизни ташкил этади. Фермер аёллар сони эса 1500 ошди.

© wcu.uzТанлов ғолибларини тақдирлаш маросими
Победители конкурса молодых предпринимателей среди девушек - Sputnik Ўзбекистон
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими
Янгиликлар лентаси
0