Флаги РФ и Узбекистана

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 %га кўпайди

278
Ўзбекистондаги Россия элчиси Тюрденевнинг сўзларига қараганда, Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш турлари кенгайганлиги ҳисобига кўпайди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 2017 йил 9 ойида Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 фоизга 2,4 миллиард долларгача кўпайди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо шериги ҳисобланади. Асосан шу йилда ўзаро савдонинг диверсификацияси ҳисобига эришилди", — деб айтди Тюрденев Тошкентда ўтказилган Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати чоғида.

"Шу йил якуни бўйича ташқи савдо айланмасини 5 миллиард долларга кўпайтириш вазифаси қўйилмоқда", — деб қўшимча қилди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, вазифани амалга ошириш учун Россия ва Ўзбекистон шерикларида мавжуд бўлган салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш ва савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни давом эттириш зарур.

Тюрденев соддалаштирилган божхона расмийлаштириви — "яшил йўлак" жорий этилиши натижасида Россияга тўқимачилик маҳсулотлари ва мева сабзавотларни етказиб бериш ҳажми кўпайганлигига урғу берди.

Шунингдек, Россия элчиси Ўзбекистонга Россия минтақасидаги бизнес ташрифлар сони сезиларли даражада кўпайганлигини маълум қилди. Жумладан, 2017 йил бошидан республикага Россиянинг 29 та вилоятидан 21 та бизнес ташрифи амалга оширилди. Уларда 160 дан ортиқ Россия компаниялари қатнашди. 2016 йилда эса Ўзбекистонга 19 та ташриф амалга оширилиб, уларда Россиянинг 23 вилоятидан 122 та компания иштирок этганди.

278