Ўзбекистон илк бор туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни экспорт қилади

© ИА «Жахон» / Анвар ИльясовV международная выставка-ярмарка «Кожа, обувь, одежда и аксессуары»
V международная выставка-ярмарка «Кожа, обувь, одежда и аксессуары» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳсулот буюртмачилар баҳолашлари учун Италия ва Испанияга жўнатилади

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Яқин вақт ичида Ўзбекистон туяқуш терисидан тайёрланган эркаклар пойабзаллари ва чарм-галантерея маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири "Ўзбекчармпойабзали" ассоциациясидаги манбага асосланиб.

Унинг айтишича, пойабзаллар ўзбек дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган эксклюзив моделлар бўлади. Маҳсулот буюртмачилар баҳолашлари учун Италия ва Испанияга жўнатилади. Сўнгра маҳсулот миқдори ва етказиб бериш даврийлиги борасида бир қарорга келинади.

Пойабзал ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пойабзал саноатида МДҲда етакчи бўлмоқчи

"Бу бизнинг илк тажрибамиз. Хом ашёни Фарғона водийсидаги туяқуш боқиш билан шуғулланувчи фермерлар тақдим этишди. Туяқуш териси ўзининг мустаҳкам ва эластиклиги билан ажралиб туради. Туяқуш терисидан тайёрланган маҳсулотлар премиум тоифага кирувчи маҳсулотлардан ҳисобланади", — деди суҳбатдош.

У бундай маҳсулот ички бозорга ҳам чиқарилиши ҳақида аниқ маълумот айтмади.

Қайд этиш жоиз, жаҳон модасида туяқуш терисидан тайёрланган маҳсулотлар кейинги 50 йил ичида пайдо бўлди. Louis Vuitton, Manolo Blahnik, Christian Louboutin каби дунёга машҳур дизайнерлар коллекциясидан туяқуш терисидан тайёрланган сумка, туфли ва аксесссуарлар ҳам жой олган. Vertu фирмаси ўзининг қимматбаҳо телефонларига туяқуш терисидан тайёрлангани ғилофларни таклиф этади.

Ўзбекистон 2017 йилда 105 миллион долларлик пойабзал ва чарм маҳсулотларини экспорт қилди. Маҳсулотлар сотиладиган асосий бозор Хитой бўлиб, Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати экспортининг 40%и ушбу мамлакатга тўғри келади. Экспорт ҳажмининг 16%и Туркияга, 8%и Россияга тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0