Уборка зерновых

Қозоғистон Россияга 140 тонна буғдойни қайтариб юборди

953
(Янгиланган 19:37 09.02.2018)
Қозоғистонга Россиядан буғдойни тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринишган

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тегишли ҳужжатлар бўлмаганлиги туфайли 140 тонна буғдой Россия Федерациясига қайтариб юборилди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан буғдойни "Продкорпорация" компанияси орқали белгиланган тартибда харид қилинишини таъминлаш мақсадида Россия Федерацияси чегара олди вилоятларда тезкор штаблар ва бўғдой олиб ўтилишини назорат қилувчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.

2017 йил 28-29 декабрь кунлари мобайнида Костанай ва Шимолий-Қозоғистон вилоятларда Россия Федерациясидан 28 та юк машиналарда умумий миқдори 560 тонна буғдой олиб кирилганлиги аниқланган. Шулардан тегишли ҳужжатлар бўлмаганлиги сабабли 8 та юк машинадаги 140 тонна буғдой Россия Федерациясига қайтариб юборилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жами 205 минг тенгедан ортиқ маблағни ташкил этган маъмурий жарималар белгиланди.

953