Марказий банк I-чоракда нархлар барқарорлашганлигини маълум қилди

Oбуна бўлиш
Марказий банки таъкидлашича, мамлакатда нархларнинг кескин ўсишига ҳеч қандай объектив сабаблар йўқ.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил I-чоракда асосий истеъмол товарларнинг нарх даражаси барқарорлашди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Расман: 1 апрелдан хорижий валютани картадан ечиб олиш мумкин бўлади

Бу Марказий банк томонидан олиб борилаётган республика вилоятларда нархлар динамикасини кузатиш натижалари далолат беради.

Асосий истеъмол товарларнинг нархлари кўрсатилган даврда ўртача 1 % ортди.

Шу ўринда март ойида ушбу гуруҳ товарларнинг 0,4 % га камайганлиги, январ ва февралда нархлар 0,6 % ва 0,7 % га ортди.

Хусусан, 2018 йил январ-март ойларида пиёз — 46,4%, тухум — 23,3 %, шакар — 10 %, картошка — 6,2 %, гуруч — 4,2 %, ўсимлик ёғи — 3,2 %, ун — 2,2 %, сабзи — 1,8 % арзонлашди.

Гўшт нархи — 1,1 % га кўпайди.

Истеъмол ноозиқ-овқат товарлар нархлари бўйича кийим-кеча — 4,9%, пайабзал — 3,8%, телевизор — 7,8 %, чангютгич — 4,4%, музлаткич — 3,5 % га камайган.

Янгиликлар лентаси
0