В Тегеране открыли узбекско-иранский торговый дом

Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилди

89
Савдо уйи "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва Эроннинг "Fawakeh Company" билан ҳамкорликда ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. 2018 йил 10 апрел куни Ўзбекистон делегациясининг Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Эрон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, тантанали маросимда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Эрон Ислом Республикаси саноат, тоғ-кон саноати ва савдо вазирининг ўринбосари Моджтаба Хосровтадж, Теҳронда савдо уйи ва Ўзбекистон миллий маҳсулотларининг мунтазам фаолият кўрсатадиган шоу залининг ишига старт беришди.

Маросимда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов ва икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Савдо уйи "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва Эроннинг "Fawakeh Company" билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев таъкидлаганидек, савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистонда ишлар чиқарилган кенг кўламли маҳсулотлар ҳақида Эронликлар учун фаол маълумот бериб боришдир.

89