Цементный завод

Тожикистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 16 бараварга ошди

399
Ўтган давр мобайнида жами 322 минг тонна цемент экспорт қилинган бўлиб, Ўзбекистонга 172 минг тонна, Афғонистонга 131 минг тонна ва Қирғизистонга 19 минг тонна цемент экспорт қилинган

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тожикистон охирги бир йил ичида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида Тожикистонда 774 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди, деб ёзади Sputnik Тожикистон мамлакат саноат ва янги технологиялар вазирлигига таяниб.

Бу 2017 йилнинг январ-мартидагига қараганда 348 минг тоннага кўпдир.

Ўтган давр мобайнида жами 322 минг тонна цемент экспорт қилинган бўлиб, Ўзбекистонга 172 минг тонна, Афғонистонга 131 минг тонна ва Қирғизистонга 19 минг тонна цемент экспорт қилинган.

Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 162 минг тоннага (ўсиш 16,3 баравар), Қирғизистонга 16,8 минг тоннага (6 баравар) ошган бўлса, Афғонистонга етказиб бериш ҳажми 10,6 минг тоннага (8,8%) камайган.

399
узбекский региональный аэропорт

Аэропортлар “пакет принципи” асосида шерикликка берилади

105
(Янгиланган 09:31 06.08.2020)
Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Бу ҳақда президент энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимотда маълум қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур аэропортларни шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш Жаҳон банки билан биргаликда амалга оширилади.

Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади.

105
Перевал Камчик

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

158
(Янгиланган 09:32 06.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik.  Шавкат Мирзиёев энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Унда Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш вазифаси топширилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт ва логистика тармоғи соҳасида амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмас.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади.

Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

“Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида муқобил тоннел қурилиши муҳокама қилингани хабар қилинган эди.

158

Ўрунов: отам “Спартак”да ўйнашимни орзу қилар эди

0
Москванинг “Спартак” клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи бу отасининг азалий орзуси бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Куни кеча Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи янги жамоасига берган биринчи интервьюсида отасининг азалий орзуси рўёбга чиққанини маълум қилди.

“Спартак” — энг совриндор ва халқ жамоаси. Отам шу клубда ўйнашимни орзу қилар эди. Шамиль Газизович мени Ўзбекистондан Уфага олиб келди, имконият берди. Энди буни “Спартак”да оқлаш керак. “Спартак”нинг мухлислари энди 35 миллионга кўпаяди”, - деди Ўрунов.

Спортчи Москванинг қизил-оқлар клуби шарафини 20-рақам остида ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йил январь ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг “Локомотив” клубидан Россиянинг “Уфа” клубига ўтган эди. У клубнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

0