Экспертлар санкцияларнинг Россия-Ўзбекистон муносабатларига таъсири ҳақида фикр билдирди

© Sputnik / Михаил КлиментьевФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россия билан товар алмашиш бўйича тўртинчи ўринда туради

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Expo-Russia Uzbekistan ташкилий қўмитаси раиси Давид Вартанов ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов Sputnik мухбири билан суҳбатда санкциявий урушларнинг Ўзбекистон-Россия муносабатларига таъсири хусусида фикр билдирдилар.

Давид Вартановнинг сўзларига кўра, санкциялар Россия ва Ўзбекистон муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, зеро икки давлат раҳбарлари мамлакатлар стратегик ҳамкорлар эканлигини баён этишган.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охирига қадар Россия корхоналари сони мингдан ошади

"Биз ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз. Санкциялар балки, аксинча, Ўзбекистон ва Россиядек дўст мамлакатларнинг ўзаро муносабатларини янада яхшилайди, чунки ташқи муаммолар юзага келганида ички муаммолар фаолроқ ечилади. Менимча бу ривожланишга хизмат қилади, зеро ҳар икки давлат йирик ўзаро манфаат мавжудлигини англаб турибди ва жорий йилнинг дастлабки икки ойида товар алмашиш ҳажмининг 50%га ортиши кўп нарсадан дарак беради. Истиқбол улкан ва менимча, санкциялар таъсир кўрсатмайди", — деди Вартанов.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳеч қандай санкция мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишини тўхтата олмайди ва кейинги йил давомида савдо-иқтисодий муносабатларнинг ўсиши бундан гувоҳлик бериб турибди деб ҳисоблайди.

© SputnikПредседатель оргкомитета Expo-Russia Uzbekistan Давид Вартанов и первый зампредседателя ТПП Ислом Жасимов
Председатель оргкомитета Expo-Russia Uzbekistan Давид Вартанов и первый зампредседателя ТПП Ислом Жасимов  - Sputnik Ўзбекистон
Председатель оргкомитета Expo-Russia Uzbekistan Давид Вартанов и первый зампредседателя ТПП Ислом Жасимов

"Товар алмашиш кўрсаткичлари санкциялар муносабатларимиз ривожланишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганлигининг жавобидир. Фикримча, бу йил айниқса атом энергетикаси ва космик соҳада ҳамда қишлоқ хўжалиги, сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотлар экспортида янада юксак муваффақиятларга эришамиз", — қайд этди Жасимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россия билан товар алмашиш бўйича тўртинчи ўринда туради. 2017 йил якунларига кўра товар алмашиш ҳажми 3,6 миллиард долларни ташкил этди ва 33,9%га ошди.

Шу йилнинг январ-феврал ойларида товар алмашиш ҳажми 50,2%га ошди ва қарийб 600 миллион долларни ташкил этди. Россия экспорти 59,7%, импорти 28,1%га ошди.

Янгиликлар лентаси
0