Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россия савдо тизимларидан жой олади

© Sputnik / СтрингерПлодоовощная ярмарка в Ташкенте
Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилдан бошлаб Миллий "UZagro" бренди экспортга йўналтириладиган маҳсулотларнинг сифатига кафолат беради

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 24 апрел куни Москвада ўзбек мева-сабзавотларини татиб кўриш маросими ўтказилди. Тадбир UZagroнинг Шарқий Европа вакиллиги томонидан ташкил этилди, деб хабар берди "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК матбуот хизмати.

Сбор урожая черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" бир кило гилосни 26 минг сўмдан сотиб олишини эълон қилди

Тадбирда "Даниловский рынок" АЖ, "Счастливый малыш" каби қатор компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Маросим давомида меҳмонлар Ўзбекистонда етиштирилган ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, кондитер маҳсулотлари, минерал сувлардан татиб кўришди. Маҳсулотларнинг таъми ва хилма-хиллигидан мамнун бўлишди.

Тадбир якунида ўзбек мева-сабзавотларини Россия савдо тизимларига етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Бу йилдан бошлаб Миллий "UZagro" бренди экспортга йўналтириладиган маҳсулотларнинг сифатига кафолат беради. Ўзбек мева-сабзавотлари қўркам кўринишда жаҳон талабларига жавоб берган ҳолда қадоқланиб экспорт қилинади.

Янгиликлар лентаси
0