Хоразм вилоятида давлат мулки сотувга чиқарилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишВывеска на здании
Вывеска на здании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сотувга чиқарилган давлат мулки орасида, маълум шартлар билан, “ноль” баҳода сотилиши мумкин бўлган объектлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Давлат хусусийлаштириш қўмитаси томонидан Хоразм вилоятида бир неча давлат мулки объектларини сотувга чиқарди.

Вывеска на здании, в котором сдаются в аренду помещения, в Омске. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида давлат мулки фақат интернет орқали сотилади ва ижарага берилади

Хусусан, Хоразм вилоятида, "Тех база" биносининг бир қисми, Ангарик маҳалласида жойлашган эски мактабгача таълим муассасаси биноси, Собиқ “Оқдарбанд” қишлоқ врачлик пунки, Фойдаланилмаётган нотурар бино, собиқ “К.Отаниёзов” ММТПнинг гараж бино ва иншоотлари сотувга қўйилган.

Юқоридаги объектлар орасида маълум шартлар бажарилган ҳолда “ноль” баҳода сотилиши мумкин бўлган объектлар ҳам бор.

Савдода иштирок этишни истаган юридик ёки жисмоний шахслар “Бизнес–режа” ва таклифларини муҳрланган конвертда Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23 уйнинг 3-қавати 317-хонасида жойлашган Хоразм вилоят ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этишлари керак.

Савдо шартлари билан қўмита саҳифасида батафсил танишинг.

Янгиликлар лентаси
0