Ўтган ҳафтада онлайн аукцион орқали 50 та чиройли автомобил рақамлари сотилди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Шу йил 7-11 май кунлари давомида биржанинг онлайн аукционлари орқали 50 та автомобил рақамлари сотилди, деб хабар қилди "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Булардан 41 таси жисмоний шахсларга, 9 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.

Мужчина за рулем - Sputnik Ўзбекистон
Автомобилларни нотариал тасдиқловсиз ижарага беришга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 62% биринчи тоифадаги авторақамлар, 30% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 40%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 16%га тенг.

Янгиликлар лентаси
0