Грузино-узбекский бизнес-форум в Тбилиси

Грузия ва Ўзбекистон тадбиркорлари нималарни муҳокама қилишди

131
Бизнес-форумда автомобилсозлик, енгил саноат, фармацевтика, алкоголли ичимликлар, электротехника ва қурилиш материаллари соҳалари вакиллари қатнашишди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Тбилисида бўлиб ўтган биринчи грузин-ўзбек бизнес-форумида Ўзбекистондаги 12 йирик компания, ўнлаб грузин компаниялари ҳамда икки мамлакат савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этди, деб ёзади Sputnik Грузия.

"Биз Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладик. Бу икки мамлакат хусусий секторлари ўртасида муносабатлар ўрнатиш ва ривожлантириш учун илк қадам деб ўйлайман", — деди Грузия савдо-саноат палатаси президенти Нино Чиковани "Новости-Грузия" ААга берган интервьюсида.

Бизнес-форумда автомобилсозлик, енгил саноат, фармацевтика, алкоголли ичимликлар, электротехника ва қурилиш материаллари соҳалари вакиллари қатнашишди. Ўзбекистонлик меҳмонлар орасида миллий авиа ва темир йўл компаниялари вакиллари ҳам бор эди.

"Биз туризм, виночилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқчимиз. Бу йўналишларга қизиқиш юқори. Бундан ташқари, маиший электроника бўйича ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда", — деди Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шамил Бурнашев.

Биринчи грузин-ўзбек бизнес-форуми Грузия Савдо-саноат палатаси ва Грузин-ўзбек бизнес-ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилди.

131