Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш 11,4 бараварга кўпайди

© Sputnik / СтрингерВыставка в Ташкенте
Выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Январ-апрел ойларида юк машина ва автобуслар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 48 фоизга камайди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 2018 йил январ-апрел ойларида Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш 11,4 бараварга кўпайди (2018 йилда — 806 дона, 2017 йилда — 71 дона). Юк машина ва автобуслар ишлаб чиқариш 48 фоизга камайган.

Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга олиб кириладиган трактор ва юк машиналар божхона тўловларидан озод этилади

Йил бошидан жами 144 дона автобус ишлаб чиқарилди. Ўтган йил шу давр мобайнида 300 дона автобус ишлаб чиқарилганди. Юк машиналар эса 854 дона ишлаб чиқарилди (2017 йилда 1204 дона).

"Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январ-апрел ойида республика корхоналари томонидан 60,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш сурати 111,6 %ни ташкил этди", — дейилган Давлат статистика қўмитаси хабарида.

2018 йилда республикада қуйи технологияли тамоқлар жадал ривожланмоқда. Ушбу саноат йўналишида унинг улуши 40,2 %ни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0