Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички бозорда енгил автомашиналар нархлари 8 ой давомида ўзгармаган, ҳозир GM Uzbekistan компанияcи хорижий бозор учун нархларни қайта кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ички бозорда GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ravon Gentra на Московском Международном автомобильном салоне - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нархини оширмоқчи

“Ўзавтосаноат” компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.

“Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз”, — деб изоҳ берди Салимов.

Бундан аввал GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нахрлари ошириш кўриб чиқилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

"Ўзавтосаноат" раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда. 

Бугунги кунда GM Uzbekistan томонидан Асака, Хоразм ва Тошкентда фаолият кўрсатаётган заводларда Chevrolet ва Ravon брендларда 8 турдаги моделлар (Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Damas ва Labo) ишлаб чиқарилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0