Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди – Марказий банк

Oбуна бўлиш
Марказий банк томонидан олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Марказий банк 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотларни эълон қилинди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Миллий валюта мустаҳкамланмоқда - Марказий банк

Марказий банк маълумотига кўра, 2018 йил 1 июн ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 123,6 млн АҚШ доллари (2018 йил 1 май ҳолатига 28 352,0 млн АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 228,4 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 14 004,7 млн АҚШ доллари, монетар олтин — 14 118,9 млн АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 27 025,0 млн АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 май ҳолатига 27 083,8 млн АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Янгиликлар лентаси
0