Доллар курси икки ойда салкам 200 сўмга тушди

© Sputnik / Anton Denisov / Медиабанкка ўтишМужчина пересчитывает доллары США, фото из архива
Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк 12 июндан бошлаб АҚШ доллари курсини 7909,37 сўм деб белгилади.Бу 9 апрелга нисбатан 185 сўмга кам.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 34,7 сўмга камайиб 7909,37 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 43,37 сўмга камайиб 9306,16 сўмни ташкил қилди. Россия рубли курси эса бироз ошиб — 127,73 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 12 апрелида доллар курси 8094,99 сўм этиб белгиланган эди. Икки ой давомида доллар курси 185,62 сўмга тушди. 

Ўзбекистон Марказий банки ушбу валюта курсларида фуқаролардан валюта сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини олмайди. Валюта маблағларини тижорат банклари орқали сотиб олиш ёки сотиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0