Карьерный самосвал БелАЗ 75583 грузоподъемностью 90 тонн

"БелАЗ" Ўзбекистонга самосваллар етказиб беради

190
Беларус ўтган йили Ўзбекистонга 106 техника етказиб берган бўлса, жорий йилнинг январидан май ойига қадар 64 дона техника етказилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Беларуснинг "БелАЗ" холдинги 2020-2023 йилларда Ўзбекистонга самосваллар етказиб беради, деб хабар берди Беларус телеграф агентлиги.

Компания бош директори Петр Пархомчикнинг маълум қилишича, 2017-2018 йиллар учун 260 дона оғир карьер самосваллари етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома 70%га бажарилди.

Беларус ўтган йили Ўзбекистонга 106 техника етказиб берган бўлса, жорий йилнинг январидан май ойига қадар 64 дона техника етказилди.

Июн ойида Ўзбекистонга Беларус делегацияси ташриф буюрди. Беларус бош вазири Андрей Кобяков ўзаро савдо ҳажмини оширишни таклиф қилди ва икки мамлакат иқтисодий салоҳиятини юқори баҳолади.

Минск Тошкент билан пахта толаси, янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, ёнғоқ, сут, гўшт маҳсулотлари етказиб беришга келишиб олди.

Бундан ташқари, мамлакатлар ҳамкорликда фармацевтика ва қандолат корхоналари очишни режалаштирмоқда.

Шу йилнинг сентябр ойида Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюради.

190