Чехия Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

© railway.uzТрамвай в Самарканде
Трамвай в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Прагоимплекс" компания вакилларининг ташрифи доирасида ҳамкорлик қилиш битими имзоланди.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Самарқанд Чехия "Прагоимпекс" компанияси билан 42 та замонавий трамвай харид қилишга келишиб олди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" портали.

Мавзолей Имам аль-Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Имом Бухорий мажмуаси 60 гектар майдонда қайта қурилади

Шу йил июн ойида Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уларга Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ярослав Сиро ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар "Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси" давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай харид қилиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, чех мутахассислари ёрдамида марказий диспетчерлик пункти яратилади, бекатлар эса йўловчиларга трамвайлар ҳаракатланиши жадвали ҳақида маълумот берадиган мониторлар билан жиҳозланади.

Яқин вақтларда трамвайларда бепул Wi-FI ишга туширилади.

Битта янги трамвай нархи бир миллион доллар, режага мувофиқ — маҳаллийлаштириш дастурини 60 фоизга режалаштирилган.

Бугунги кунда Самарқандда икки йўналишда 15 та трамвай хизмат кўрсатмоқда. Яқин вақтда иккита янги трамвай тармоғини қурулиш ишлари бошланади, ушбу тармоқлар кимёгарлар қишлоғи билан шаҳарни боғлайди. Бунинг учун ҳукумат 27 миллиард сўм ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0