Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди

© Sputnik / Станислав Савин / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический комплекс
Транспортно-логистический комплекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистондан Ўзбекистонга 54 миллион долларликдан ортиқроқ маҳсулот келтирилган, Ўзбекистондан Тожикистонга эса 40 миллион долларликка яқин маҳсулот етказилган.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 2018 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми 94 миллион долларгача ўсди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан икки бараварга кўпдир.

Тожикистондан Ўзбекистонга 54 миллион долларликдан ортиқроқ маҳсулот келтирилган, Ўзбекистондан Тожикистонга эса 40 миллион долларликка яқин маҳсулот етказилган.

Ўзбекистон Тожикистон билан ижобий савдо мувозанатига эга бўлган Молдовадан кейинги иккинчи давлат бўлди.

Янгиликлар лентаси
0