Производство золота

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 463,1 миллион долларга камайди

303
(Янгиланган 14:25 12.07.2018)
Марказий банк олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Марказий банк 2018 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 июл ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 27 660,5 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 июнь ҳолатига 28 123,6 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 463,1 миллион АҚШ долларига камайган), шундан халқаро валютадаги активлар — 13 818,3 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 118,9 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 26 648,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 июнь ҳолатига 27 025,0 миллион АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

303