Ўзбекистон ва Қатар савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантиришга келишиб олди

100
Учрашувда транспорт ва коммуникация тизимини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида Қатар Савдо-саноат-палатаси юридик бошқарма бошлиғи Абдулазиз ал-Қувари бошчилигидаги Қатар давлати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

“Учрашувда экспортни ривожлантириш, хусусан, автомобиллар ва юк машиналари, электр товарлар, кимёвий моддалар, шунингдек, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари каби Қатарга бир қатор маҳсулот етказиб бериш имконияти бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда транспорт ва коммуникация тизимини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга келишиб олдилар.

100

Ўзбекистонда вирусдан ҳимоя қилувчи комбинезон ишлаб чиқарилди

79
Ўзбекистонда бактерия ва вирусдан зарарланишни олдини олувчи тиббий комбинезонларни ишлаб чиқарилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Cotton Road” қўшма корхонаси Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги “HeiQ Viroblock” инновацион ишланмасини ўзлаштирди.

Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериал технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаб тизимидир. Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

“Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, пахта матосидан ишлаб чиқарилган ушбу комбинезонлар узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди. 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори

79
Хакер

Ўзбекистон ва Россия марказий банклари хакер ҳужумларига қарши биргаликда курашади

38
Ўзбекистон ва Россия марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки ва Россия Марказий банки ўртасида компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон марказий банки хабарига кўра, ҳужжат компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Қайд этилишича, компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер ҳужумларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

38

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

551
(Янгиланган 00:47 06.08.2020)
Бейрутдаги портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ва ҳаракатсизлик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш тўғрисида қарор тайёрлаш юзасидан “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

551