Ўзбекистон Испания ва Кореядан янги тезюрар поездлар сотиб олади

Oбуна бўлиш
Янги тезюрар поездлар "Тошкент – Бухоро – Хива" йўналишида қатнай бошлайди.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. "Ўзбекистон темир йуллари" Испаниянинг Talgo ва Кореянинг Hyundai компаниялари билан янги тезюрар поездлар сотиб олишни муҳокама қилмоқда, деб хабар қилди Podrobno.uz.

"Янги тезюрар поездлар "Тошкент – Бухоро – Хива" йўналишида қатнай бошлайди", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил Урганч – Хива йўналишида, умумий қиймати 36 миллион доллар бўлган темирйўл қурилиш ва электрлаштириш ишлари тўлиқ якунланган эди. Бугунги кунда  “Хива” темирйўл вокзали ҳамда уч меҳмонхона ва “Хива Локомотив” боғи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда айни дамда “Тошкент – Самарқанд", "Тошкент – Қарши” ва "Тошкент - Бухоро" йўналишларида Испаниянинг тўртта Talgo русумли тезюрар поездлари хизмат кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0