Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане

Ўзбекистон ўз текстил маҳсулотларини Беларусга етказиб бериш ҳажмини кенгайтиради

218
Беларус расмий делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ҳамкорликнинг устувор йўналишларида 19та ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси биносида 13 сентябрь куни ўзбек текстил маҳсулотларини Беларус Республикаси бозорига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

B2B форматида ўтган учрашувда Беларуснинг "Беллегпром" концерни вакиллари, "Моготекс", "Свитанак", "БПХО" ОАЖ, "Камволь" ОАЖ, "Лента" ОАЖ, "Белкредо" ОАЖ, "Конте Спа" компаниялари ҳамда Ўзбекистондаги маҳаллий корхоналар вакиллари қатнашдилар ва "Ўзтекстилсаноат" маҳсулотларини Беларусга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, текстил, озиқ-овқат, ҳайвон етиштириш, мева-сабзавотларни қайта ишлар, фармацевтика соҳаларида аниқ келишувларга эришилган эди.

Ташриф давомида, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида 19та ҳужжат имзоланган. Бундан ташқари, 12 сентябр куни ўтказилган бизнес-форумда умумий ҳажми 230 миллион доллардан ортиқ янги контракт ва битимлар тузилган.

218