Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard

UzCard карталардаги пуллар хавфсиз сақланаётганини маълум қилди

504
UzCard ўз мижозларини ҳисоб рақамида “0” сўм кўрсатилаётганидан хавотир олмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ягона прцессинг маркази бир суткадан ортиқ вақт давомида ишламаётган бўлсада UzCard ўз мижозларига банк карталардаги пуллар хавфсиз сақланаётганини хабар қилди.  

“Ҳурматли карта эгалари! Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида  2018 йил  15 сентябри, кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилди. Марказимиз мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Mобил тўлов тизимлари пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти. Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар ҳавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Facebookдаги “Потребитель.уз” гуруҳида банк карталар эгалари ҳисоб рақамларида “0” сўм кўрсатилаётганинидан хавотир олаётгани ҳақида хабарлар жойлаштирилган эди.

504