Энергосберегающие лампочки

Ўзбекистонда қанча энергия ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

274
“Ўзбекэнерго” вакили сўзларига кўра, шу йил 9 ойида 45,5 миллиард кВт/с энергия ишлаб чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Халқаро пресс-клуб сессиясида “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Рўзиқул Раимов ишлаб чиқарилган электр энергия миқдори ҳақида ахборот берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.   

 “Мана қиш эшигимизни қоқиб келаяпти. Бу саволни республикамиз ҳар бир хонадони, ҳар бир фуқароси беришга, эшитишга, ўрганишга тўла ҳақли. 9 ой давомида 45,5 миллиард кВт/с энергия ишлаб чиқарилди. Режа 104 фоизга ортиғи билан уддаланди”, - деб ахборот берди Раимов.  

Унинг сўзларига кўра, йил давомида режалаштирилган ишлаб чиқариш электр энергияси 63,7 миллиард кВт/с бўлади. Агар ўтган йил мос даврига таққосланса, 3 миллиард кВт/с ортиқча энергия ишлаб чиқарилади.

“Энди тасаввур ҳосил қилиш учун, шу 3 миллиард кВт/с кўп-ми, кам-ми деган савол бўлади. 3 миллиард кВт/с бу республикамизда Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикасини тўлиқ электр энергия билан таъминлаш демакдир”, - деб қўшимча қилди Рўзиқул Раимов.   

274
Американский доллар

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн $ ажратади

115
(Янгиланган 15:03 04.07.2020)
Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга ажратилади

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади.

Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

Сал олдин Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

115
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Бундестаг энергетикада кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қонун қабул қилди

99
Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Бундестаг жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда 2038 йилга келиб энергетика соҳасида қазилма кўмирдан фойдаланишни таъқиқлашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда овоз бериш натижалари кўрсатмоқда.

Депутатлар иккита қонун лойиҳаси бўйича овоз берганлар: биттаси кўмир энергетикаси энергия қувватининг асосий манбаи бўлган минтақаларни тузилмавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ҳужжат ислоҳотлар туфайли Шимолий Рейн-Вестфалия, Саксония-Анхальт, Саксония ва Бранденбургда иш ўринларини йўқотадиган ёшларга молиявий кўмак кўрсатишни назарда тутади.

Иккинчи қонун лойиҳаси - қазилма кўмирдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги асосий ҳужжатдир.

Ушбу қонун 2038 йилга келиб кўмир энергетикасидан чиқишни назарда тутади. Шу тариқа, ҳукумат комиссияси томонидан тузилган "кўмир комиссияси" деб ном олган "Ўсиш, тузилмавий ўзгаришлар ва ишга жойлашиш" тавсияларини амалга ошириш режалаштирилган.

2022 йилга келиб қазилма кўмирдан олиданидан энергия 15 гигаваттга, 2030 йилга году - яна 16 гигаваттга камайтирилади.

Федерал тармоқ агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда кўмирдан ишлаб чиқариладиган электр манбаи 42 гигаваттни ташкил этган.

Май ойида эълон қилинган Федерал статистика идораси маълумотларига кўра, биринчи кварталда умумий ишлаб чиқарилган кўмир энергетикаси улуши 22,3%ни, шамол электростанциялари эса худди шу даврда илк бор биринчи ўринга чиққан. Қонунлойиҳаси кўпчилик томонидан маъқулланган.

Жами 354 киши овоз берган, 314 нафар депутат қонунни маъқуллаган, 37 нафари қарши овоз берган, 3 нафари бетарафликни сақлаб қолган.

Ушбу қонунга Германия экология фаоллари қарши чиқишмоқда. Уларга кўра, 2038 2038 йил кўмирдан воз кечиш учун жуда кечиктирилган муддатдир, уларнинг бир қисми ТЭСларни 2025 йилга келиб ёпиш кераклигини таъкидласа, айримлари 2030 йилгача амалга ошириш кераклигини қайд этмоқда.

Фаоллар ушбу масалада норозилик акцияларини амалга оширмоқда, хусусан, куни кеча Extinction Rebellion ва Jugendrat ҳаракатлари фаоллари Бундестаг коридорида шовқинли акцияни уюштириб, ўзларидан бир неча метр нарида турган канцлер Ангела Меркелни шошириб қўйдилар.

Видеода ҳукумат раҳбари ёш экологларнинг кескин шовқини ва фаоллигидан сесканиб кетганлиги аниқ акс этган. Жума куни Greenpeace фаоллари ушбу қонунчилик лойиҳаси муҳокамаси кечаётган рейхстаг биноси томига чиқиб, "Кўмир энергетикасисиз келажак", дея ёзилган транспарантни илиб қўйганлар.

99

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

602
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

602