Текширувдан сўнг яна бир автосалон раҳбари ишдан бўшатилди

© AP Photo / Ivan SekretarevМужчина в автосалоне
Мужчина в автосалоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Текширув давомида 37 дона автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартнома харидорлар иштирокисиз тузилганлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. “ТошкентАвтосавдо” МЧЖда амалга оширилган текширув чоғида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда автосалон ходимлари пора билан қўлга олинди

Дилерлик корхонасида мавжуд ҳужжатлар ўрганилганда, 2018 йил август-сентябрь ойларида сотилган автомобиллар бўйича тузилган ноқонуний ҳужжатлар мавжудлиги, сотилган автомобиллар бўйича тўлов режасида қоидабузарликлар, автомобилларни сотиш бўйича тизимли ишлар таъминланмаганлиги каби ҳолатлар аниқланди.

Шунингдек шартномаларни расмийлаштиришда бир қатор қоидабузарликлар, хусусан, автосалон муҳри, мижозлар имзоси, паспорт нусхалари ҳамда тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг йўқлиги намоён бўлди.

Бундан ташқари, 37 дона автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартнома харидорлар иштирокисиз тузилганлиги маълум бўлди. Шунингдек автомобилларни сотишда илова қилинган ҳужжатларда мижозларнинг имзолари сохталаштирилганлиги эҳтимоли текширилмоқда.

“ТошкентАвтосавдо” МЧЖга амалга оширилган кўчма текширув чоғида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди ва бунинг натижасида ушбу корхонага янги бошқарув раиси Дилшодбек Бакиев тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0