Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилишига президентлар старт беради

© Sputnik / Дильшода РахматоваПроект АЭС в Узбекистане
Проект АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилишига старт беришади.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

18-19 октябрь кунлари Владимир Путин Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши ва уларнинг натижаларига кўра бир қатор муҳим ҳужжатлар имзолаши режалаштирилган.

"Умид қиламанки келаси ҳафта Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган давлат ташрифи давомида биз президент Шавкат Мирзиёев билан, муфассал музокаралар ўтказамиз ва уларнинг натижаларига кўра ҳукуматлараро ва тижоратга оид салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланади", - деди Путин Ўзбекистон янги элчисига бугун Кремлда бўлиб ўтган ишонч ёрилиқлари қабул қилиш маросимида. 

Хабарда айтилишига кўра, ташрифнинг иккинчи кунида Путин ва Мирзиёев иштирокида Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилишига старт берилади. Шунингдек, Россия президентининг давлат ташрифи давомида биринчи Ўзбекистон Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0