Покупатели в торговом зале гипермаркета

Ўзбекистонда йил бошидан буён истеъмол товарлар нархи 8,1%га ошди

175
Аксарият МДҲ мамлакатларида нархлар кескин ошиши Сентябрь ойига тўғри келган.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. 2018 йилнинг январь – сентябрь ойларида МДҲ мамлакатлари орасида истеъмол нархлари ўсиши бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда, деб хабар қилмоқда Naviny ахборот агентлиги БелаПАН статистик таҳлилий маълумотларига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида 2018 йилнинг 9 ойида истеъмол нархлари ўсиши миқдори қуйидагича бўлган:

Ўзбекистон - 8,1 %, Украина – 5,6 %, Тожикистон, 3,8 %, Беларус – 3,7 %, Эстония - 3,6%, Қозоғистон - 3,3 %, Россия - 2,5 %, Латвия - 2,4 %, Литва – 2 %, Грузия - 0,1 %.

Қолган МДҲ мамлакатларида эса истеъмол нархлари аксинча – камайган. Хусусан, Озарбайжонда – 0,1 %га, Молдовада- 0,4 %га, Арманистонда - 0,8 % га, Қирғизистонда - 1,1%га.

Туркманистонда эса вазият бутунлай бошқача. Ушбу мамлакат бўйича ҳозирча фақат биринчи 6 ойга таалуқли маълумотлар бор ва улар 8,9 % нархлар ўсишини намойиш қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, аксарият МДҲ мамлакатларида нархлар ошиши Сентябрь ойига тўғри келган. Хусусан сентябрда Украинада нархлар 1,9 %га, Ўзбекистонда 1,8 %га, Литвада 1,3%га ва Тожикистонда 1,1%га тўғри келган.

Истеъмол товарлари (истеъмол савати) - бу бир одам ёки бир оиланинг бир ой ёки бир йил давомида доимий равишда сотиб олиши керак бўлган маҳсулотлар рўйхатидир. Унинг катта қисмини одатда озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилади. Шунингдек, истеъмол саватишга энг керакли кийимлар ва шахсий гигиена товарлари ҳам киритилади.  

175