Ўзбекистонда “Инвестиция портали” ташкил этилади

CC0 / Pixabay / Мужчина работает за компьютером
Мужчина работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тақдим этилган маълумотлар асосида “Инвестиция портали”ни мунтазам равишда янгилаб борилади.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини виртуал маконда кенг тарғиб этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет портал яратиш таклиф қилинди

Қарор лойиҳасига кўра, иқтисодий ва инвестиция салоҳиятини кенг тарғиб этишни таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги фаоллигини ошириш мақсадида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан “Инвестиция портали” ташкил этилади.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тақдим этилган маълумотлар асосида “Инвестиция портали”ни мунтазам равишда янгилаб борилади.

Қарор лойиҳасида “Инвестиция портали”да жойлаштириладиган маълумотлар ва уларни тақдим этиб боришга масъул бўлган ташкилотлар рўйхати, ҳамда маълумотларни тақдим этиш жадвали ҳам илова қилинган. Ушбу жадвалда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ва ижро муддатлари белгиланган.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ўзларининг идоравий веб-сайтларини қайта кўриб чиқиш ва уларда “Иқтисодий ва инвестиция салоҳияти” бўлимини ташкил этиш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0