Шавкат Мирзиёев кимё саноатини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание
Шавкат Мирзиёев провел совещание  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш ва кимё саноатини янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни кимё саноатини жадал ривожлантириш, тармоққа хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон делегацияси Беларус саноат ва қишлоқ хўжалиги компаниялари билан танишади

Йиғилишда тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш ва кимё саноатини янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, тармоқни ривожлантириш учун янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш зарур.

Бугунги кунда Ўзбекистонда азотли ўғитларга талаб 73 фоиз, фосфорли ўғитларга 20 фоиз таъминланмоқда. Азотли ўғит ишлаб чиқариш қувватларининг ўртача эскириш даражаси 64 фоизни, фосфорли ўғит бўйича 77 фоизни ташкил қилади.

Соҳадаги вазиятни яхшилаш мақсадида келаси 5 йилда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 9 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида минерал ўғит ва сульфат кислотаси ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар кўпаяди. Азотли ва калийли ўғитларга талаб тўла қопланади, фосфорли ўғитларга талабни қондириш даражаси бир неча баробар оширилади.

Ўзбекистон саноати - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саноат ривожланиши

Айни пайтда табиий газнинг бор-йўғи 14 фоизи, жумладан, кимё тармоғида 5 фоизи чуқур қайта ишланмоқда. Кремний, каолин ва гипс хомашёсидан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш эътибордан четда қолмоқда.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ноўғит маҳсулотлар, асосан полиэтилен, полипропилен, полистиролга хорижий давлатларда 100 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда эҳтиёж мавжуд. Бу эса биз учун яхши имконият”, - дейилган хабарда.

Шу сабабли, кимё саноатида маҳсулот турларини диверсификация қилиш учун органик моддалар ишлаб чиқариш бўйича 15 та ва ноорганик моддалар бўйича 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Президенти мутасадди раҳбарларга ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берди.

Янгиликлар лентаси
0