ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. GM Uzbekistan “Tracker” моделини йирик узелли йиғиш жараёнини бошлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
“Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона “Tracker” автомобили йиғилди. Дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилди”, - дейилган компания хабарида.
Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.
Хабарда айтилишига кўра, Chevrolet Tracker моделини ишлаб жамиятнинг Тошкент шаҳридаги филиалида йўлга қўйилади. Ушбу мақсадда GM Uzbekistan ва “GM Korea” ўртасида ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун бир қатор шартномалар имзоланган.