Собранный урожай помидоров

Россия компанияси Ўзбекистонда помидор етиштириб Японияга сотмоқчи

684
Россиянинг “Эко-культура” сабзавот компанияси Ўзбекистонда помидор етиштирувчи теплицалар қуради.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида майдони 314 гектар бўлган теплицалар ишга тушади. Ушбу лойиҳани ишга тушириш учун “Эко-культура” компанияси сармояси 472 млн долларни ташкил қилади, АгроИнвестор портали хабарига асосан.

Шунингдек компания 1000 гектар майдонда мевалар етиштиришни режалаштирган: гилос, абрикос, олча, шафтоли ва бошқалар. Бу лойиҳанинг умумий қиймати $ 92 млн.

Россия компанияси шунингдек мева-сабзавотларга қуритиш ва музлатиш каби ишлаб беришни йўлга қўяди  ҳамда сақлаш хоналари қуради.

“Эко-культура” тайёр маҳсулотининг 40 %ни Россияга, 60 %ни – Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Европага экспорт қилишни режалаштирган.

“Ўзбекистонда яхши инвестицион иқлим: давлат томонидан қўллаб қувватлаш, сармоядорлар учун имтиёзлар – яхши йўлга қўйилган. Ундан ташқари бу ерда яхши об-ҳаво шароити ҳамда арзон иш кучи бор. Бу ерда маҳсулот  тан-нархи Россияга қараганда 10%га кма бўлади” , - дейди компания раҳбари Александр Рудаков.

“Эко-культура” – Россиянинг  энг йирик агрохолдинги бўлиб, унинг Ставропол, Краснодар, Липецк ва Ленинград вилоятларида 200 гектар теплицалари бор. Компания 2023 йилга қадар теплицалар майдонини 500 гектарга етказишни режалаштирган. Компания лойиҳаларини Россельхозбанк ва Сбербанк молиялаштирмоқда.

 

684
Монеты России

Давлат бюджети харажатлари яна қисқартирилади

306
Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, республика бюджети қарийб 706 млрд сўмга оптималлаштирилади. Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади. Бунда 296 млрд сўм тежалади.

Иккинчидан, бюджет ташкилотларида асосий воситалар сотиб олиш учун 55,4 млрд, хизмат сафарлари учун 15,9 млрд ва бошқа харажатларни молиялаштириш тўхтатилади.

Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг 326 млрд сўмлик харажатлари оптималлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар бўйича лимитлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Натижада 130 млрд сўмча маблағ иқтисод қилинади.

Тўртинчидан, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

306

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

771
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

771
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

152
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

152