Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзоладилар

© Sputnik / Тигран МеграбянРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ўзаро савдо ҳамжми йилига 10 миллион долларга ортиши режалаштирилган", - дейилади хабарда

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас ҳамкорлик бўйича иккиёқлама битимни имзоладилар, деб хабар берди Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Президент Белоруссии Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко: Мирзиёев, Каримов ва йўқотилган йиллар ҳақида

Йўл харитаси доирасида томонлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

"Тадбирларнинг бир қисми гуманитар ҳамкорлик ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, қардошлик алоқаларини ўрнатишга бағишланган", - деб аниқлик киритган Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.

Мамлакатлар ўзаро озиқ-овқат етказиб беришни ташкил этишни режалаштиришмоқда. Хусусан, Беларусь томон солод ва шакар экспорт қилишга, Ўзбекистон томон эса қуритилган мевалар ҳамжмини оширишга тайёрлигини билдиришган.

"Мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар ўзаро савдо ҳамжми йилига 10 миллион долларга ортиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Шунингдек, икки давлат сут, дориворлар, тиббий анжомлар, мини-тракторлар, велосипедларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0