Погрузка угля в вагоны на каменноугольном разрезе

Ўзбекистон кўмир саноати Россия компанияси билан биргаликда ривожлантирилади

260
“Ўзбеккўмир” АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида президент қарор лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти самарадорлигини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг  “Ўзбеккўмир”  АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини ишончли бошқарувга бериш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида “ПрогрессГорТех” МЧЖ  шўъба ҳўжалик жамияти ташкил этиш учун “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия) шўба ҳўжалик жамиятини жалб этишга розилик берилиши мумкин.

"Ўзбекистон темир йўллари” АЖга икки ойлик муддатда ишончли бошқарувчи билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг  “Ўзбеккўмир”  АЖ устав фондидаги 45 фоиз улушини 3 йил муддатга  ишончли бошқарувга бериш бўйича музокара ўтказсин ва шартнома тузилишини таъминласин", - дейилган лойиҳада. 

Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ бизнес режаси кўрсатгичлари барилса шартнома муддатини узайтирилиши мумкин.

Қарор лойиҳаси 28 ноябргача муҳокама қилинади.

260

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

747
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

747

Доллар, евро яна кўтарилди

207
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

207

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

110
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

110
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси