Как делают автомобили GM Uzbekistan

Украина Ўзбекистон енгил автомобилларига нисбатан суриштирувини тўхтатди

529
Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси ва Ташқи савдо вазирлиги барча тушунтиришларни тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия Ўзбекистон енгил автомобилларини Украинага импорт қилинишига доир суриштирувни тўхтатди, деб хабар қилди Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги.

Вазирлик маълум қилишича, суриштирув жараёнида Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси расмий тушунтиришларни тақдим этди.

Хусусан, Ўзбекистон президентининг 2008 йил 21 августдаги “Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига биноан 2017 йил охиригача Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар берилганди, улар 2018 йилдан бошлаб амал қилмаяпти.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги комиссияга Украинага асосий экспорт улушини А-синфдаги енгил автомашиналарга тўғри келиши ва улар Украинада ишлаб чиқарилмаслигини маълум қилди.

“Комиссия компенсацион чораларни қўллаш зарур эмаслиги, шунингдек, Украинага Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган импорт енгил автомобилларига нисбатан суриштирувини чора кўрмасдан тўхтатишга қарор қилди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Давлат фискал хизмати ва Давлат статистика идораси маълумотларига кўра, 2017 йилда Украинага 13 940 дона янги автомобил олиб кирилган, улардан 2823 донаси Ўзбекистондан.

Украинага 2018 йил январь-август ойлари давомида 7808 автомобил импорт қилинган, улардан атиги 702 таси Ўзбекистондан бўлган. 2017 йил билан солиштирилганда 2018 йилда умумий импортда Ўзбекистон импорти 20,3% дан 9 %га қисқарди. 2018 йил сўнги ойларида деярли йўқ.  

Суриштирув октябрь ойи бошида “Укравтопром” уюшмаси шикояти асосида бошланган.

Унда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон давлат органларидан субсидия олган бўлиши ва алоҳида имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкинлиги баён қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан Украинага импорт қилинган автомобил миқдори ва шартлари туфайли миллий автомобил ишлаб чиқарувчиларига катта зарар етказилганлиги айтилган.

Уюшманинг маълумотларига кўра, 2015-2017 йилларда Ўзбекистондан енгил автомашиналар импорт ҳажми сезиларли ортган.

Комиссияда импорт қилинган автомобиллар нархи “Укравтопром” корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар нархларидан паст бўлди.

529