Бош прокуратура “Трансферт нархлари тўғрисида” қонун лойиҳасини тайёрлади

© Sputnik / Максим БлиновЛист бумаги в руке
Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура томонидан тайёрланган “Трансферт нархлар тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Трансферт нархлар тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди. Қонун лойиҳаси Бош прокуратура томонидан тайёрланган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорлар фаолиятини текширишга доир бош прокуратура буйруғи тасдиқланди

Қонуннинг мақсади ўзаро алоқадор шахслар ўртасида амалга ошириладиган битимларда трансферт нархни шакллантириш ва қўллашда юзага келадиган Давлат бюджетига йўқотишларни олдини олишдан иборат.

Трансферт нарх – ўзаро алоқадор томонлар ўртасида шаклланадиган ва мустақил томонлар ўртасида битимларни амалга оширилишидаги бозор нархларининг чегараси инобатга олинган ҳолда объектив шакллантириладиган бозор нархидан фарқ қиладиган, қонунга мувофиқ назорат қилинадиган товар (иш, хизмат)нинг нархи.

Қонун лойиҳасида айтилгандек, агар шахслар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва/ёки бундай шахслар фаолиятининг ёки мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг фаолиятининг иқтисодий натижалари бундай шахслар ўртасида амалга ошириладиган битимларнинг шартлари натижаларига таъсир қилса, шахслар ўзаро алоқадор шахслар деб эътироф этилади.

Назорат қилинувчи битимларнинг трансферт нархлари шакллантирилишини назорат қилишда солиққа тортиш мақсадида ваколатли органлар қонун билан назарда тутилган қуйидаги усуллардан фойдаланадилар: солиштирма бозор нархлари усули; келгуси реализация нархи усули; харажат усули; солиштирма рентабеллик усули; фойдани тақсимлаш усули;

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

Қонунчиликни бузиш ҳолатлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ёки тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлика-тахлил натижалари бўйича назорат қилувчи органларининг ташаббуси, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини текширишга асосан трансферт нархлари масалалари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ҳисобланиши ва тўланишини текшириш ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Қонун лойиҳаси 26 декабргача муҳокамада бўлади.

Янгиликлар лентаси
0