Ўзбекистон Украинадан шакар импортини қайта тиклади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСахарный завод
Сахарный завод  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхонада шакар яна расмийлаштирилмоқда, бугун республика - бу маҳсулотнинг асосий импорт қилувчи мамлакат ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik.  Қисқа танаффусдан сўнг Ўзбекистон Украинадан шакар импорт қилишни бошлади, деб хабар қилди шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси матбуот хизмати.

Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганидан шикоят қилди

“Бугунги кун ҳолатига бизга чегарада божхона расмийлаштируви бошланганлигини шакар компания ва заводлари тасдиқлашди. Келгусида савдо алоқалари “илиқ” бўлишига умид қиламиз, ахир қийинчиликларга қарамасдан импортнинг 47 фоизи айнан Ўзбекистонга юборилган”, - деб изоҳ берди раис ўринбосари Руслан Бутило.

Ноябрь ойида Украина ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга 70,5 минг тонна шакар экспорт қилинди, бу октябрь кўрсаткичидан 21 фоиз ортиқ. Импорт бўйича етакчилик Ўзбекистонда.

Декабрь бошида Ўзбекистондан Украинадан шакарни импорт қилишни тўхтатганди. “Укрцукор” Украинанинг аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирлигига расмий мурожаат юборилди. Ўтган ойда эса Украинада ишлаб чиқарилган дори воситалари импорт қилинмаслиги маълум бўлганди.

Sputnik радио эфирида  ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар маркази президенти Георгий Федоров Ўзбекистон ва Украина савдо урушининг оқибатлари ҳақида гапирганди. Унинг фикрича, вазият Украина истеъмолчиларига ёмон таъсир этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0