Зарубежные страны. Германия. Берлин

Мирзиёевнинг Германияга ташрифи олдидан ўзбек-немис бизнес форуми ўтказилади

137
Ўзбекистон ва Германия электротехника товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, логистика, меҳнат миграцияси ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида Берлинда ўзбек-немис бизнес форуми ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

14 январ куни ўтказиладиган тадбирда немис компаниялари ва ГФР банк-молия институтлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилади. Форум Ўзбекистон инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ишбилармонлар тадбирида Бош вазир ўринбосари, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов иштирок этади.

Германиянинг 250га яқин етакчи компаниялари, хусусан, «ThyssenKrupp», «MAN», «Knauf», «Linde», «Takraf», «Deutsche Bahn», «Siemens», «CLAAS», «Deutsche Lufthansa» ва халқаро молия институтлари ушбу бизнес форумда иштироки кўзда тутилган.

Форум доирасида давлатлар ўртасидаги иккиёқлама ҳамкорлик, Ўзбекистон инвестиция бозори ривожи ва истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган. Тадбирнинг алоҳида сессияси саноат секторини ривожлантириш ва ўзаро савдони мустаҳкамлаш масалаларига бағишланади.

Ўзбекистон томонидан 30 нафар ишбилармонлар иштироки режалаштирилган. Тадбир якунида "G2B" ва "B2B" форматида учрашувлар ўтказилади ва бунда тоғ саноати ва саноат ускуналари, тиббиёт, электротехника товарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, логистика, меҳнат миграцияси ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади.

137