GM Uzbekistan автомобиллари ҚҚСдан озод қилинади

© Газета.uzПартия автомобилей GM Uzbekistan
Партия автомобилей GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар 20% миқдорида  қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар 2019 йилда ҚҚСдан озод қилинади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Автосалон GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомобиллари учун 3 фоизлик аванс тўлови бекор қилинди

Мақолада айтилишига кўра, GM Uzbekistan томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар 20% миқдорида  қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Шунингдек автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳам ҚҚСдан озод қилинади.

Ушбу тартиб Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил охирида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси бюджетининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва 2020-2021 йилги бюджет йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.

Шунингдек, бу йил Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун акциз солиғи ҳам 5%дан 3%гача туширилади.

Маълумот учун, 2018 йилда Асака шаҳрида жойлашган GM Uzbekistan заводи 220 минг дона автомобил ишлаб чиқарди. Шунингдек, автомобил ишлаб чиқариш харажатларини 10-16 %га камайтиришга муваффақ бўлинди.

Янгиликлар лентаси
0