Ravon в России: быть или не быть

Ravon R4 Lada Vestaнинг жуда кучли рақобатчиси бўлади эксперт

1099
Россиядаги “Йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш” жамоатчилик тизимининг раҳбари ўзбек автомобилининг МДҲ бозоридаги истиқболларини баҳолади.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Россиядаги “Йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш” жамоатчилик тизимининг раҳбари, рус эксперти Константин Крохмаль ўзбек автомобили истиқболлари ҳақидаги фикрини Sputnik Ўзбекистон радио эфирида билдириб ўтди.

“Ravon – бу “йўлдаги ишончли фаол автомобиль” деб таржима қилинадиган Reliable Active Vehicle On Road иборасининг аббревиатурасидир. Марканинг номидаёқ, бу энг яхши автомобиль эканлиги айтилади. Машина истиқболлари жуда кучли, унинг Россиядаги нархи уч юз минг рубль атрофида. Бундай классдаги авто учун бу арзимаган пул, - дейди Константин Крохмаль.

У “Ravon” автомобили ҳақиқатдан ҳам Россия, Ўзбекистон ва Украинада жуда яхши сотилаётганини таъкидлади.

Крохмаль сўзларига кўра, “Ravon R4” бу бренд муқобилидаги автомобиллар билан нафақат нархи, балки ёруғлик диодли фаралар ва яхшиланган хавфсизлик ёстиқчалар билан жиҳозланганлиги бўйича рақобатлашади.

“Ravon R4” рус Lada Vesta᾽сини сиқиб чиқариб, жуда кучли рақобат келтириб чиқариши керак. Бунинг устига, бошланғич нархи тўрт юз мингдан сал кўпроқ билан бошланади. Бу классдаги авто учун – бу жуда зўр”, - ишончи комил экспертнинг.

Эксперт фикрига кўра, GM Uzbekistan автонинг пиарига кўпроқ аҳамият бериши ва ўз маркалари олға силжишига пулни аямаслиги лозим. Ана ўшанда МДҲ миқёсида савдо даражаси янада ошади.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги поскаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Крохмаль: Ravon R4 составит жесточайшую конкуренцию Lada Vesta
1099

"UzAuto Motors" маҳаллийлаштиришдаги муаммоларни санаб ўтди

335
(Янгиланган 10:53 05.03.2021)
Мамлакатда керакли хом-ашё бўлмаса - маҳаллийлаштириш имконсиз. Масалан, енгил автомобиль кузовлари учун пўлат ишлаб чиқариш саноати - бизда мутлақо йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Шу кунларда "UzAuto Motors" корхонасида депутатлар ва журналистлар учун пресс-тур бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун маҳаллийлаштириш мавзусига бағишланди.

Маҳаллийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш. Шунга қарамай, автомобиль саноати импорт хом ашё ва бутловчи деталларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, бу кўпинча маҳаллийлаштиришнинг имконсиз эканлиги билан боғлиқ. 

Масалан, енгил автомобиль учун кузовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса-да, пўлат Россиядан келтирилади (яқинда у 35-60% қимматлашди), чунки автомобиллар учун пўлат ишлаб чиқариш саноати бизда мутлақо йўқ. 

Шунингдек, валюта курсларига боғлиқлик корхоналар олган кредитларга таъсир кўрсатади, улар бўйича фоизлар миллий валютада 20-24% ва АҚШ долларида 7-8% оралиғида белгиланган, ҳолбуки бошқа мамлакатларда бу фақат 2-3%ни ташкил этади. Фақат мана шу кредитлар фоизларини тўлашнинг ўзига 75 млрд. сўмдан ошиқ пул сарфланган.

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори Шафқатбек Алимов қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи 170 дан зиёд корхона мавжуд. Ушбу корхоналар базасида 200 дан зиёд технологиялар ўзлаштирилган ва 4 000 дан зиёд деталлар маҳаллийлаштирилган.

335
Электроскутер

Фарғона вилоятида электроскутер ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

231
Яқин икки йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер, электромотороллер, электр мотор ва скутер ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021-2022 йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантиришва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

Барча лойиҳалар хусусий ва ташаббускорлар маблағи эвазига амалга оширилади. Лойиҳалардан учтаси “Қўқон”эркин иқтисодий зонасида бўлади.

  • “Bicycle Tranding Invest” йилига 4,5 минг дона электроскутер ишлаб чиқарилишига 1,5 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.
  • “Stroy Plast” йилига 1,5 минг дона электроскутер, 1,5 минг дона электромотороллер ва 500 дона велосипед ишлаб чиқаришга 505 минг доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил март ойига режалаштирилган.
  • “Веломакс” йилига 20 минг дона электроскутер ишлаб чиқаришга 4 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2021 йил ноябрь ойига мўлжалланган.

Яна бир лойиҳа Учкўприк туманида режалаштирилган. “Technoworld” 2 минг дона электр мотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.

231
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте

Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди

89
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест билангина кесиб ўтиш мумкин

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.

Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.

"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.

89