Канаданинг энг номдор олтин қазиб олувчи компанияси Ўзбекистонга қизиқиб қолди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишДобыча золотосодержащей породы на рудниках
Добыча золотосодержащей породы на рудниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва сермаҳсул ҳамкорликни йўлга қўйишга стратегик аҳамият қаратади. "B2Gold" компанияси ўз ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш учун Канададан замонавий технологияларни жалб этишни таклиф қилмоқда

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Жорий йил 23 январ куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Канаданинг "B2Gold" компанияси вице-президенти Нейл Ридер билан музокара ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Золотые слитки из коллекции Гохрана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туристлар олтин ёмбиларини сотиб олиши йўлга қўйилади

"B2Gold" - Канаданинг энг олд олтин қазиб олувчи компанияси бўлиб, 2018 йил якунларига кўра, ишлаб-чиқариш ҳажмини 1 миллион унцияга етказган.

Суҳбат давомида "B2Gold" компанияси томонидан Ўзбекистонда йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириши бўйича амалий масалалар кўриб чиқилган.

Нейл Ридерга кўра, компания Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва сермаҳсул ҳамкорликни йўлга қўйишга стратегик аҳамият қаратади. Ўз ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш учун "B2Gold" компанияси Канададан замонавий технологияларни жалб этишни таклиф қилмоқда.

Канада - фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича дунёнинг етакчи бешлигига киради.

"B2Gold" вице-президенти жорий йил май ойида Канаданинг етакчи компаниялари таркибида Ўзбекистонга тижорат миссияси билан келиш режаси борлигини маълум қилган. Ушбу ташриф элчихона ва жами 200га яқин компания ва корхоналарни бирлаштириб турувчи Россия ҳамда Евроосиёдаги Канада ишбилармонлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу секторда канаданинг олд компаниялари билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари 3-6 март кунлари Торонто шаҳрида бўлиб ўтадиган Канаданинг Тоғ ва геологоразведка Ассоциацияси (PDAC) съезди доирасида муҳокама қилиш режалаштирилган. Ўзбекистон делегацияси ҳам ушбу съездда иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0