Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев

Тошкент ҳокими "Аква" компаниясидан нега воз кечмаслигини тушунтирди

624
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев журналистларга ҳоким бўлгач нега "Аква" компаниясини сотмаганини тушунтиришига тўғри келди

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев бугун бўлиб ўтган брифингда бутун дунёда оммабоп бўлган ва сиёсатчига айланган миллиардерларга биринчи бўлиб бериладиган: "Бизнесдан воз кечасизми?" мазмундаги саволга жавоб беришига тўғри келди.

И.о. хокима столицы избран сенатором Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Пресс-служба хокимията города Ташкента

Тошкент ҳокими ўз жавоби давомида "Аква"да ҳақиқатда ўз улушига эгалигини, аммо ҳоким бўлгач, бошқарувни бошқаларга топширганини қайд этди.

"Аква" ҳақиқатдан менинг 20 йиллик компаниям. Мен ўзим яратганман компанияни. Тўғрисини айтсам, ҳоким бўлишим тушимга ҳам кирмаган, ярим соат олдин эшитганман ... Йигирма йиллик компанияни 31 минг ишчиси билан шундоқ ташлаб кетиш... Президентимиз шу ерда орттирган тажрибаларингни (бошқарувда қўллайсан) .... деб ҳоким қилиб тайинлаганлар. У ердаги (компаниядаги) бошқарувни бошқа инсонларга, шогирдларингга ташлаб кетгин деган талаб бўлган. Лекин "ҳиссангни бергин", деган талаб бўлмаган. Буни бир ўйлаб кўришим керак. Агар чўнтагимда "Боинг" акцияси бўлса, нима деб ўйлайсиз, мен ҳоким бўлиб берворишим керакми?! Ёки айтайлик Apple акцияси бўлса қўлимда?.. Мен "Аква"ни бошқармайман. Ҳоким бўлдим, деб сотишим керакми?", - дея мурожаат қилди журналистларга Артикходжаев.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса, "Ўзбекистонда бугунгидек тараққиёт бўлаётган бир вақтда "Аква" компаниясининг четда қараб туришга ҳаққи йўқ".

"У Ўзбекистонда, Тошкентда обрўга, қудратга, ўз кучига эга ва иқтисодий ривожланган компания ҳисобланади. Ўз ўрнида, президентимиз Тошкентда давлат тадбирларини ўтказиш учун конгресс-холл ва меҳмонхона қуриш керак, дея таклиф билдирдилар яъни Ўзбекистонда катта анжуманларни ўтказиш учун етарли даражадаги конгресс-холл. Албатта, буни Akfa Dream World (Akfa Group таркибидаги компания) ўз зиммасига олди. Лекин бу бино битирилиб ҳукуматга топширилади, бундан даромад манбаи сифатида фойдаланилмайди", — деди қатъий ҳоким ва "Қани айтингчи, Ўзбекистонда бундай компания бошқа борми?", дея журналистга савол берди.

Артикходжаев, шунингдек, компания шогирдлари бошқарувида фойда ёки зарар қилишини ҳам билмаслигини қайд этиб ўтди.

624