Африка туяқушлари Ўзбекистонда кўпаймоқда

© Sputnik / Андрей Александров / Медиабанкка ўтишСтраусиная ферма в белорусской деревне Козище
Страусиная ферма в белорусской деревне Козище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туяқуш терисидан қимматбаҳо маҳсулотлар олинади, тирноғидан эса бриллиант ва олмос тозалайдиган кукун, патидан пар ёстиқ тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Мега инвест статус” масъулияти чекланган жамияти маҳаллий шароитда Африка туяқушларини парваришламоқда, деб хабар қилди ЎзА.

V международная выставка-ярмарка «Кожа, обувь, одежда и аксессуары» - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон илк бор туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни экспорт қилади

Қайд этилишича, ўтган йили иш бошлаган ва 8 киши меҳнат қилаётган жамиятда туяқушлар бош сонини кўпайтириш мақсадида замонавий инкубаторлар ташкил этилиб, туяқуш жўжаларини очиришни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

“Мега инвест статус” МЧЖ раҳбари Баҳодир Ориповнинг таъкидлашича, туяқуш гўшти дунё бозорида ўзининг мазаси, холестерини камлиги, парҳезбоплиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, унинг терисидан қимматбаҳо маҳсулотлар олинади, тирноғидан эса бриллиант ва олмос тозалайдиган кукун, патидан пар ёстиқ тайёрланади.

“Шу боис, келгусида ушбу маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш мақсадида замонавий техника ва технологиялар сотиб оламиз”, - дейди у.

Шунингдек, туманда жорий йил иккинчи чорагида “Маркана” МЧЖ томонидан ҳам 10 минг бош туяқуш келтириш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ишга туширилгач, 400 иш ўрни яратилади.

Янгиликлар лентаси
0