Сергели метроcини қуриш Ўзбекистонга қанчага тушади?

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство Сергелийской ветки метро
Строительство Сергелийской ветки метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа Давлат бюджети маблағлари ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳисобига молиялаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати “Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, деб хабар қилди LexUZ.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Юнусабадской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Президент қурилаётган метро станциялари бўйича топшириқлар берди

Ҳужжатда келтирилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил этади ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 47,5 миллион доллар, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 35,1 миллион доллар ажратилади.

Хусусан, 27,9 миллион доллар машина ва ускуналарга, 48,2 миллион доллар қурилиш-монтаж ишларига сарфланади. Молиявий ҳаражатлар учун 2,1 миллион доллар ва қолган ҳаражатлар 4,3 миллион долларга баҳоланган.

2017 йилда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилишлари бошланган, умумий узунлиги 7,1 кмни ташкил этади.

Аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Метровагонмаш” АЖ (Россия) қиймати 27,7 миллион евро бўлган 5 та состав вагонларини харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0