Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди

© GM UzbekistanКомпания GM Uzbekistan представила новую Malibu Turbo в эксклюзивном цвете
Компания GM Uzbekistan представила новую Malibu Turbo в эксклюзивном цвете - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январ ойида Ўзбекистон Республикасининг саноат ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. 2019 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда 17466 дона енгил автомобиллари ишлаб чиқарилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 38,8 фоизга кўпдир. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан.

Презентация новой Lada Granta  на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди

Ҳисоботда қайд этилишича, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 367 донани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 177 дона юк автомобили ишлаб чиқарилган эди. Бу эса жорий йилда 2,1 бараварга кўп дегани.

Ўзбекистонда жорий йил январда 74 дона автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баравар кўпдир.

Шунингдек, 2019 йил январь ойида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 16428 донани ташкил этди. 2018 йил январь ойи (9223 дона) билан таққослаганда ўсиш суръати 78,1 фоизга тенг.

Янгиликлар лентаси
0