Ўзбекистон январь ойида бензин ишлаб чиқаришни неча фоизга қисқартирди?

© Sputnik / Тарас Литвиненко / Медиабанкка ўтишНа автозаправочной станции
На автозаправочной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашда йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2019 йил январь ойида бензин ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 31,8 фоизга қисқартирди. Ўзбекистон 2019 йил январида 71,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосан.

Работа РПК Высоцк-Лукойл-II - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Эрондан нефть маҳсулотлари сотиб олиш масалаларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистонда 2019 йил январь ойида 81,7 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилди. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь ойида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5 фоизга камайтирди - 60,6 минг тонна.

Ўзбекистон 2019 йилнинг январида 5,24 миллиард куб метр табиий газ қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 фоизга кўпдир.

Шунингдек, давлат 2019 йил январида 185,4 минг тоннадан зиёд газ конденсати ишлаб чиқарди, бу 2018 йилга нисбатан 0,3 фоизга кам.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мунтазам равишда бензин ва нефт маҳсулотларининг бошқа  турлари танқислиги юзага келмоқда. Нефт асосан Россиядан темир йўл транспорти орқали келтирилади, бу эса унинг таннархини оширади. Январ ойининг охирида Ўзбекистон Эрондан нефть маҳсулотлари сотиб олиш масалаларини муҳокама қилишни бошлади.

Янгиликлар лентаси
0