GM Uzbekistan запустит производство компактного кроссовера Chevrolet Tracker

Tracker ва Malibu автомобилларига фоизсиз тўлов 2 йилга узайтирилди

1052
Эндиликда харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 март – Sputnik. GM Uzbekistan Tracker ва Malibu автомобилларига фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтирди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, эндиликда харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Шартнома тузилган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Шунда автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича бўлади:

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)
Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)
Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)
Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)

Айтиш жоизки, автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 1 йилга муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиққан эди.

1052